Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

суғуртада кафилликка олинувчи йўқ. Демак, унда шаръий кафолатнинг бир асосий элементи, яъни кафилликка олинувчининг бўлиши шарти етишмайди. Зеро, кафилликка олишда кафилликка олувчи ҳам, кафилликка олинувчи ҳам, кафиллик берилувчи ҳам бўлиши шарт. Суғурта битимида кафилликка олинувчи бўлмаганидан кейин у шаръан ботилдир. Бешинчидан, суғурта ширкати талофатга учраган нарсанинг ўзини ёки пулини тўлаш ёки маълум миқдорда мол бериш мажбуриятини олганда бу ишни маълум миқдордаги маблағ эвазига қилади. Кафилликка олиш дуруст бўлишининг бир шарти эса унинг эвазсиз бўлишидир. Шу жиҳатдан суғурта ботил кафолатдир.


Шулардан кўриниб турибдики, суғурта шартномасида кафолатнинг тузилиши ва дуруст бўлишига оид шариат нусусларида ворид бўлган шартлар топилмагани боис ширкат берган шартнома ҳужжатлари ҳам, ундаги нарсанинг ўзини, баҳосини ёки маълум миқдорда пул тўлашлари ҳам, суғуртанинг ўзи ҳам шаръан батамом ботилдир.


Шунга асосан, ҳаётни бўладими, товарни бўладими, мулкни бўладими, бошқани бўладими, суғурта қилдиришнинг барча тури шаръан ҳаромдир. Зеро, унинг битими шаръан ботилдир. Суғурта ширкатининг битим тақозоси билан берадиган аҳди ҳам шаръан ботилдир. Шунга кўра, шу битим ва шу аҳд орқали олинган мол ношаръий йўл билан топилган даромад ҳисобланиб, уни ейиш ҳаромдир.

 

34-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143